Vsetut.uz - это социальная сеть и сайт знакомств. Общение со старыми друзьями, знакомства с новыми!
Для использования сайта, пожалуйста, войди в систему или зарегистрируйся!

Дневники: новые записи

ТАРБИЯ

  Поднять вверх
Ёз, кунлар иссиқ. Атрофни ёш боланинг хархашаси бузади. - Музқаймоқ... Ойижон, музқаймоқ!!! Она ёлвориш оҳангида: - Кейин, болажоним, кейин! Боланинг инжиқлиги тинмагач, она чўккалаб ўтирганча фарзандини бағрига босди. - Саша, болажоним. Ҳозир Рамазон ойи, одамлар рўза тутишяпти. Ҳозир кўчада музқаймоқ ялашинг одобдан бўлмайди. Уларни ҳурмат қилишинг керак. Болакай кўзларини артиб, онасига эргашди...

Читать дальше »
Anvarmirzo5545:  +998998727585
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (0)  |  Балл записи: 0

Унутилган дунё

  Поднять вверх
У тонг чоғи уйғонди-ю, юзига тушаётган қуёш нурларидан қувониб кетди, бу жуда ёқимли эди. Шундоққина дараза ортида бўй чўзган дарахт новдалари барг чиқарган, теварак баҳор нафасини аллақачон ҳис қилиб улгурганди. У ҳозир ўрнидан сакраб туради-ю, отилиб ташқарига чиқади. Ўпкасини тўлдириб баҳор ҳавосидан нафас олади. Ҳув кўриниб турган қирлар томон югуради, югураверади, югураверади... Қир бағрида лолақизғалдоққа кўзи тушади, унга узоқ тикилиб туради, шеърлар ўқиб беради, қизғалдоқ уятдан янада қизириб кетади. У ёнгинасидан учиб ўткан ўйноқи капалакнинг ортидан қувлаб кетади, қувлайверади, қувлайверади, тутиб олади ҳам, аммо, озор бермайди, оҳиста ўпади-да, қўйиб юборади ва яна бошқа капалак ортидан қувлаб кетади, қувлайверади, қувлайверади... -…

Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (0)  |  Балл записи: 0

ЭНГ ТАЪСИРЛИ ЖАВОБ

  Поднять вверх
— Кеча коллеждаги гуруҳим ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказдим. Савол: сизнингча, энг ҳалол инсон қандай бўлади? Мана, ўн беш ёшдаги ўсмирларнинг жавоблари. «Бировнинг ҳақини емаган». «Қарз олса, қайтаришни биладиган». «Ўғрилик қилмаган». Хуллас, ўша болалигимиздан қулоғимизга қуйилган гаплар. Менга энг таъсир қилгани эса Шаҳлонинг таърифи бўлди: «Бировнинг туйғуларини ўйин қилмаган, муҳаббатини суиистеъмол қилиб, ишончини поймол этмаган киши мен учун энг ҳалол инсон». Бу жавобни ўқиб, бир хулосага келдим: фарзандларимиз, ўқувчиларимизга аввало туйғуларда ҳалол бўлмоқликни ўргатмоғимиз шарт.

Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (4)  |  Балл записи: 0

ТУШИЛМАГАН СУРАТ

  Поднять вверх
Данғиллама уй қаршисида турган ношир астагина қўнғироқ тугмасини босди. Ичкаридан “ҳозир” деган товуш эшитилди ва зум ўтмай ўша Машҳур одам кўзга кўринди. —Одамларга ўрнак бўладиган хислатларингиз бисёр, -деди машҳур одамнинг хонадонига кириб келган ношир. —Шу сабаб сиз ҳақингизда китоб ёзишни ният қилдик. Маълумотларни йиғдик, етмаганини сўраймиз. Фақат шахсий фотосуратларингиздан олсак дегандик... —Албатта, -деди машҳур одам жилмайиб жавондан фотожамланмасини оларкан, —марҳамат истаган суратингизни танлаб олаверинг, расмлар бисёр... —Ташаккур! —Манави суратда давлат арбоблари, бунисида номдор санъаткорлар билан расмга тушганман. Бу эса оилам: рафиқам, фарзандларим... Бунисида ҳамкасбларим қуршовида ўтирибман. —Хўп ажойиб, -ношир альбомни варақлади. -Аммо... нашриётимиз муқаддимага онангиз билан тушган суратингизни қўймоқчи эди.…

Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0

Маънавият олами

  Поднять вверх
Ҳадеб қийинчиликни ўйлайверсанг, ўша қийинчилик бошингга тушади.
Яхшилик ҳақида ўйлаверсанг, тезда ўша яхшилик ҳам келади. Бу худди гипнозга ўхшайди.
Масалан, «Ухладим, ухладим», деяверсанг, ухлаб қоласан. «Мен касал бўлдим» деяверсанг, касалликка чалинасан. «Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Куним битди» деяверсанг, охирлаб қоласан. Ироданинг аланга мисол сеҳри барча нарсани рўёбга чиқаради.


Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0

Бахтингизни қадрланг!!!

  Поднять вверх
Болалигимда отамга "оқ кабутар олиб беринг" деб қайсарлик қилаверганимдан сўнг , сўраганим муҳайё бўлиб, отам оқ кабутар олиб келдилар. Уни ўзимга ўргатиб, боқа бошладим. Кафтимни деразадан чиқарсам, дарахт шоҳидан учиб келиб кафтимдаги нон ушоқларини чўқиларди. Бир куни болалигимга бориб, қувлигим тутди, дарахт шоҳида ўтирган кабутаримга бир тошчани олиб отдим. У учиб кетиб, сўнг тезда қайтиб келиб яна шоҳга қўнди. Мен яна бир тошчани отдим, у яна учиб кетиб, пича фурсатдан кейин яна қайтиб келди. Мен шумлигим тутиб яна бир тошчани отдим, кабутарим яна учиб кетди... Бироқ, мана орадан қарийиб 30 йил вақт ўтса ҳамки, у ҳалигача қайтмади. Қиссадан ҳисса шуки,…

Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0

Маънавият олами

  Поднять вверх
Бало-офатларга йўлиқишимиз гуноҳлардан тўхтаб, ўзимизни
ўнглаб олишимиз учундир.


Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0

Севги

  Поднять вверх
Севги балки моддийликнинг асиридир, аммо ишқ кўнгил мулки. Ишқ инсонга Аллоҳнинг марҳамати бўлса керак, шу сабаб ҳаётимга ошиқ бўлсам не ажаб..

Читать дальше »
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0

Ўйлаб кўрдингизми...

  Поднять вверх
Ўйлаб кўрдингизми...
Anvarmirzo5545
offline Anvarmirzo5545 (45)
Комментарии (1)  |  Балл записи: 0
[«]  1  2  3  4  ...  48  49  50  51  52  ...  98  99  100  [»]  [+10]