Vsetut.uz - это социальная сеть и сайт знакомств. Общение со старыми друзьями, знакомства с новыми!
Для использования сайта, пожалуйста, войди в систему или зарегистрируйся!
Дневник пользователя Anvarmirzo5545
#Куёвнинг_онасига_мактуб

Келинингизни қизингиз ўрнига қўйинг. Ўғлингизни тортиб олди, деган ҳаёлга борманг.
Изох:
Она келинини ўз қизидек яxши кўриши лозим. У энди бегона эмас, ўғлининг умр йўлдоши, невараларининг онаси саналади. Маълум ёшга келиб, йигит ҳам, қиз ҳам турмуш қуради. Янги турмуш орқали жамиятга яна бир оила қўшилади. Бу Аллох таоло буюрган қоидадир.
Кўпинча тўйгача куёвнинг онаси баxтли ва xурсанд кўринади. Бироқ тўйдан бир муддат ўтгач, келинида кўрган баъзи ҳаракатлар сабабли бу xурсандчилик ўжарликка айланади. Унинг ичида қизғониш ҳисси уйғонади. Она ўғлининг ўзига аввалгидек якин эмаслигини кўриб, айбни келинининг бўйнига илади ва: “у келиб ўғлимни тортиб олди”, дея айблай бошлайди. Ваҳолангки, бу ҳаёт қонуни. Ўғли энди ёш бола эмас. Келин ҳам бегона эмас. Шунга қарамай, баъзи оналарнинг келинларини қабул қилишлари қийин кечади. Бу ҳолат вакт ўтиши билан зуғум ва босимга айланиши мумкин. Натижада қайнона-келин жанжали келиб чиқади. Бунга имкон бермаслик учун қайнона келинини қизидек кўриши, ўғлини қизғонмаслиги керак. Албатта, ҳар бир она ўғлини келинидан қизғонишига ўзи иқрор бўлмайди. Балки келин билан ўрталаридаги келишмовчилик асосида ана шу қизғониш ётганини ҳам билмас. Ўғлининг баxтли бўлишини истаган она энди аввалгидек бўлмаслигини, энди ўғлининг оиласи борлигини, улар оиласини ўз ҳолича бошқаришлари зарурлигини англаши лозим. Ўртада қизғониш, ғийбат ва келишмовчиликлар содир бўлмаса, ўғли ва келини уни ҳурмат этиб, муносиб xизмат қилади. Айниқса, келинини бегона деб ўйлаш орқали ўғлини ҳам йўқотишини англаши керак. Ўзини келинининг ўрнига қўйиб, ўзининг келинлик пайтини эслаб, масалага тўғри ёндошиши даркор.


 
Нравится
положительных: 0  |  отрицательных: 0

Напиши комментарий:

 

Пользователь
offline
offline Anvarmirzo5545 (45)
Узбекистан, Ташкентская область, Ташкент



Дневники: тэги
тэгов нет