Vsetut.uz - это социальная сеть и сайт знакомств. Общение со старыми друзьями, знакомства с новыми!
Для использования сайта, пожалуйста, войди в систему или зарегистрируйся!
Дневник пользователя Anvarmirzo5545
У тонг чоғи уйғонди-ю, юзига тушаётган қуёш нурларидан қувониб кетди, бу жуда ёқимли эди. Шундоққина дараза ортида бўй чўзган дарахт новдалари барг чиқарган, теварак баҳор нафасини аллақачон ҳис қилиб улгурганди. У ҳозир ўрнидан сакраб туради-ю, отилиб ташқарига чиқади. Ўпкасини тўлдириб баҳор ҳавосидан нафас олади. Ҳув кўриниб турган қирлар томон югуради, югураверади, югураверади... Қир бағрида лолақизғалдоққа кўзи тушади, унга узоқ тикилиб туради, шеърлар ўқиб беради, қизғалдоқ уятдан янада қизириб кетади. У ёнгинасидан учиб ўткан ўйноқи капалакнинг ортидан қувлаб кетади, қувлайверади, қувлайверади, тутиб олади ҳам, аммо, озор бермайди, оҳиста ўпади-да, қўйиб юборади ва яна бошқа капалак ортидан қувлаб кетади, қувлайверади, қувлайверади... - Ҳе-ҳе-ҳе-ҳей, - бақиради, бор овозда. - Ҳе-ҳе-ҳе-ҳей... - тоғларга урилган овози акс садо бўлиб қайтади. У қирдан-қирга тинмай югуравериб ҳориб йиқилади. Кўм-кўк осмонга чизиб қўйилгандай пар-пар булутлар шунчалар беғубор ва гўзалки, унга тикилиб тўймайди киши. У шулар ҳақида хаёл суриб ётаркан сакраб ўрнидан турмоқчи бўлди, аммо... Қуёш булутлар ортига беркинди, юзига тушаётган нур йўқолди, кравати ёнгинасида турган ногиронлик аравачасига кўзи тушди, бўғзига нимадир тиқилгандай бўлди... Оқил Тўрақул


 
Нравится
положительных: 0  |  отрицательных: 0

Напиши комментарий:

 

Пользователь
offline
offline Anvarmirzo5545 (45)
Узбекистан, Ташкентская область, Ташкент



Дневники: тэги
тэгов нет