Vsetut.uz - это социальная сеть и сайт знакомств. Общение со старыми друзьями, знакомства с новыми!
Для использования сайта, пожалуйста, войди в систему или зарегистрируйся!
Дневник пользователя Anvarmirzo5545
АЁЛ ЗАКОВАТИ
(Афсонавий ҳақиқат)

Амир Умархон — Қўкон хони бўлган. Бетакрор шоир бўлган. Нодирабегим — Умархоннинг жуфти ҳалоли, малика бўлган. Бетакрор шоира бўлган. Хон саройида мунтазам ташкил этилган мушоираларда мана-ман деган шоирларни «бир чўқишда» қочириб юборган. ...Буни карангки, шох, хонадонида хам эр-хотин ўртасида «ғиди-биди»лар бўларкан-да! Кунлардан бирида Умархон билан Нодирабегим арзимаган масалада гап талашиб колибдилар. Аслида- ку Нодирабегим хақ экан. Аммо Умархон — барибир хон-да! — Маликам, — дебди жахл отига миниб. — Сизга рухсат! Салтанат хазинасидан ўзингиз учун энг кимматли нарсани олинг-да, юртингизга жўнанг!
Базми жамшид давом этибди. Умархон толиқкиб. мудроққа кетибди... Бир маҳал кўзини очса, кўш отли фойтонда кетаётганмиш. Бийдек дала... Зулмат... Осмонда юлдузлар... Навкарлар отининг туёги гурсиллайди... Қараса, ёнида Нодирабегим ўтирганмиш... Бу не синоат? — дебди хон хайрон бўлиб. — Каёққа кетяпмиз? Андижонга! — дебди Нодирабегим кулимсираб. — Ўзингиз юртингизга жунанг, деб амр этдингиз. Хон, шу куни бўлган хангомани эслаб, яна аччиқланибди. Мен сизни Анжон боринг, деб эдим! Анжонга мен хам бораман, деган эмасмен! Туғри, олампанох,! — дебди Нодирабегим.— Сиз мени Анжон юборишни хукм этдингиз. Аммо салтанат хазинасидан ўзинг учун энг кимматли нарсани олиб кет, дедингиз. Хукмингиз вожиб! Салтанат хазинасида мен учун энг бебахо бойлик — Сиз бўласиз! Мен уша хазинани ўзим билан олиб кетишга жазм этдим! Карвон дархол ортга қайтибди. Ўша-ўша жаннатмакон Амир Умархон саройида осойишталик хукм сурган, дейишади.
Ў. Ҳошимов


 
Нравится
положительных: 0  |  отрицательных: 0

Напиши комментарий:

 

Пользователь
offline
offline Anvarmirzo5545 (44)
Узбекистан, Ташкентская область, Ташкент



Дневники: тэги
тэгов нет
Топ рейтинг www.uz