Vsetut.uz - это социальная сеть и сайт знакомств. Общение со старыми друзьями, знакомства с новыми!
Для использования сайта, пожалуйста, войди в систему или зарегистрируйся!
Дневник пользователя Anvarmirzo5545

Ахборот хавфсизлиги бугуннинг долзарб муаммоси

Ахборот хавфсизлиги бугуннинг долзарб муаммоси

Ахборот мазмунан маънавий ва тижорат қийматга эга бўлгани, IT, айниқса, Интернетнингривожи ва унинг платформасида бошқарув,тадбиркорлик, мулоқотлар қурилаётгани боис,замонамизга келиб, ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати ва салоҳияти унинг нечоғли ахборотга эгалиги билан белгиланмоқда. Ва бўндай тенденция ахборотга бўлган талаб ва эҳтиёж, ахборотдан фойдаланиш маданияти,хусусан, ахборот хавфсизлиги масаласини кескин равишда қўймоқда.

Ахборот хавфсизлиги масаласи ахборот соҳасида энг долзарб муаммога айланмоқда. Шу боис, ахборот хавфсизлиги ҳақидаги фикримизниёшларнинг маънавий ҳаёти билан боғлашимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ёшларнинг ахборот хавфсизлиги деганимизда, уларнингахборот соҳасидаги манфаатларининг муҳофаза қилинганлиги ҳолатинитушинишимиз жоиз. Ёшларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқ ва эркинликларини руёбга чиқариш,уларни маънавий ва жисмоний ривожига зарур бўлгансоғлом ахборотлар билан таъминлаш, шу жумладан, таҳдидлар ва зиёнкор ахборотларнинг олдини олиш масалалари ҳамёшларнинг манфаатлари десак, муболаға бўлмас.

Дарҳақиқат, манфаатлар фактори глобал ахборот маконида ҳам мавжудлиги ва кескинлашуви боис ғаразли кучлар ўзларининг геосиёсий, террористик, экстремистик, ирқий ва бошқа ёвуз ниятлари йўлида Интернетдан қурол сифатида фойдаланишиб, ёшларни онги ва қалбини эгаллаб уларни ўз гирдобига тортиш, ёшларни “қўғирчоқ”қа айлантиришга қаратилган ахборот тахдидларини, қолаверса, миллий ўзлик, тинчлик ва барқарорликка қарши агрессив ахборотларни ва бузғунчи ғояларни тарқатаётгани ва бу тобора кучли тус олиб, глобал тенденцияга айланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ва бундай ғаразли кучлар томонидан бошқариладиган ахборот экпансияси орқали миллий чегараларни бузиш, давлатлар ва халқларни бир-бирига қарши қуйиш ёки мамлакат ичида этник ва диний низолар келтириб чиқариб, сўнгра, “ёрдам қулини” чузиб мамлакатга ўз таъсирини ўтказиш каби қабиҳ ниятлари нафақат бизнинг жамоатчилигимизни, балки дунёдаги барча прогрессив жамоатчликни ҳам хавотир ва ташвишга солмоқда.

Бундай шароитларда ахборот хавфсизлиги масаласига эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайиб,ёшларимиз ахборотдан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар ва кафолатлар тизимини янада мустаҳкамлаб, ранг-баранг ахборот ресурсларини кўпайтириш, ёшларда ахборотдан ва Интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда ёшларга руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилишимиз ва бу масалада фуқаролар, ота оналар ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳам Интернет ижтимоий тармоқларида ҳозир бўлишиб уларнинг фаол саъй-ҳаракатлари сўралади,десак муболаға бўлмас.

Электрон тижорат моҳиятан ахборот тизимада ахборотни тезкор айланишини, умумий фойдаланишдаги тармоқлар орқали транзакцияларни ўтказиш билан боғлиқ бўлгани боис, унинг истиқболи бизнес субъектлари томонидан харидорларга ишончли ва кафолатланган хизматларини кўрсата олишига бевосита боғлиқдир. Ва бундай ташқари, бошқа факторлар, яъни мамлакат иқтисодиёти юксаклиги, фуқароларнинг даромати ошиб бориши, қолаверса, киши вақтни қиймат билан боғлаб, ўз вақтини пул ва товар сингари баҳолай олишига ҳам боғлиқ ҳолдир.
Маълумки, электрон тижоратнинг технологик асосини ахборот коммуникация технологиялари ташкил этади. Бугунги кунда мамлакатимизни рақамлаштириш даражаси юз фоизни ташкил этиб, йил сайин тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг компьютер билан таъминланганлик даражаси, Интернет тармоғида абонентлар сони, шаҳар ва қишлоқларимизнинг умумий Интернет қамрови ошиб бормоқда, сўзсиз бу ижобий тенденция. Бироқ, таҳлилий маълумотлар Интернет орқали электрон тижорат тизимидан фойдаланган ҳолда товарларни харид қилиш, хизматлар кўрсатиш даражаси, яратилган технологик имкониятлар билан ундан тижорат ишларида фойдаланиш ўртасида кескин тафофут борлигидан дарак бермоқда. Интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарият қисми ёзишмалар ва экскурс қилиши билан машғулдирлар, асосан ёшлар.
Шундай экан, электрон тижорат бозорини ривожлантириш масаласи АКТ
имкониятларидан самарали фойдаланиб давлат ва бизнес ҳамкорлиги, асосан, бизнес субъектлари фаоллиги боғлиқ ҳолдир. Жамоатчилик ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш (ТВ-Р, акциялар), соҳа учун ахборот технологиялари ва тижорат ишларидан боҳабар мутахассиларни (IT-тижоратчи) тайёрлаш, реклама, маркетинг ишлари сифатини ошириш, Интернет-магазинлар, интернет-витраналар, товарларни харидорларга етказиб берувчи курьерлик хизматлари ташкил этиш, муҳим масалалардан бири бўлмиш, бизнес томонидан тижорат ишларида ахборот хавфсилигини таъминлаб ва шу орқали харидорларга ишончи ва кафолатланган хизматларни таклиф этилиши ва бошқа жиҳатлар соҳа ривожида позитив тўртки бўлиб хизмат қилади.



 
Нравится
положительных: 0  |  отрицательных: 0

Напиши комментарий:

mia88na (19)
Урааа
Выплатили 24000р
Играла тут: http://vulkanbit.ru
#2, 09.06.2018 - 00:55
mia88na (19)
Урааа
Выплатили 24000р
Играла тут: http://vulkanbit.ru
#1, 09.06.2018 - 00:55
 

Пользователь
offline
offline Anvarmirzo5545 (45)
Узбекистан, Ташкентская область, Ташкент



Дневники: тэги
тэгов нет
Топ рейтинг www.uz